Москва давлати АҚШнинг нодипломатик ҳаракатларига аксиламал кўрсатди
(last modified Thu, 12 Oct 2017 14:27:38 GMT )
октябр 12, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг нодипломатик ҳаракатлари
    АҚШнинг нодипломатик ҳаракатлари

Россия Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи АҚШ давлати Россия билан алоқаларига барҳам беришга уринмоқда деб айтди.

Спутник ахбророт агентлиги хабарига кўра, бугун Россия ташқи ишлар вазирлиги  нотиғи Мария Захарова ўтказилган матбуот конференциясида АҚШдаги Россия дипломатик корпуслари ва маркзалари биноларидан Россия байроғларини туширилганлигига ишора қилар экан, Вашинтон бундай ҳатти- ҳаракатлари билан  аттайин Россия билан алоқаларини тўхтатиш пайида эканлигини маълум қилмоқда деб қўшимча қилди.

Захарова шунингдек Москва давлати  АҚШ давлат масъулларига  норозилик нотасини жўнатган ва бу борада лозим чора -тадбирлар кўриб чиқмоқчи деб аниқлик киритди.

АҚШ давлати  Сан- Францискодаги Россия консуллиги идораси  фаолиятини тўхтатиши ва  Вашинтондаги Москва савдо -иқтисодий  ваколатхонасини ёпиши ортидан яиқнда бу бинолар томларидаги Россия байроғини туширишга дастур берган.