Тайланд жанубида 3 та портлаш рўй берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i2482-Тайланд_жанубида_3_та_портлаш_рўй_берди
Тайланд жанубидаги Яла провинциясида 15 августга ўтар кечаси 3 та портлаш рўй берди
(last modified 2018-08-22T13:17:15+00:00 )
август 15, 2016 13:33 Asia/Tashkent
  • Тайланд жанубида 3 та портлаш рўй берди

Тайланд жанубидаги Яла провинциясида 15 августга ўтар кечаси 3 та портлаш рўй берди

Тайланд жанубида 3та портлаш рўй берди. Бу ҳақда Спутник ахборот агентлиги хабар тарқатди. Мамлакат жанубидаги Яла провинциясида 15 августга ўтар кечаси 3 та портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, қурбонлар йўқ, деб хабар қилган полиция маҳкамаси. Маълумотларга кўра, портловчи қурилма заргарлик, канцелярия дўконлари ҳамда матбуот киоскаси ёнида жойлаштирилган. "Бундан ташқари, яна иккита портловчи қурилма аниқланган ва зарарсизлантирилган", - деб таъкидлашган ҳуқуқ-тартибот идораларида. Мамлакатнинг Паттани, Яла ва Наратхиват провинцияларида истиқомат қилувчилар асосан Ислом динига амал қилиб, 11 йилдирки, Тайланддан ажралиб чиқиш учун курашиб келмоқда. Шу давр мобайнида 6 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган. 11 ва 12-август кунлари 13та портлаш рўй берди. Оқибатда, 4 киши ҳалок бўлиб, 35 киши жароҳатланган.