Толибон ҳужумида Пактиё вилояти полиция бошқармасида 32 киши қурбон бўлди
Толибон гуруҳининг Афғонистон жануби шарқидаги Пактиё вилоятининг полиция қўмондонлиги марказига қилган ҳужуми оқибатида 32 киши ҳалок бўлган.
Олдинроқ ахборот манбалари қурбон бўлган шахслар сонини 20 нафарга етганлигини эълон қилгандилар.
Франция ахборот агентлиги хабарига кўра, Пактиё вилояти маркази Гардиз шаҳри полиция қўмондонлигига уюштирлган бугунги ҳужумларда 200 нафар жароҳат олган.
Жароҳатланганлар сонини ошиши билан қурбонлар сонини ошишини эҳтимоли борлиги айтилади.
Бу ҳужумда шунингдек Пактиё вилояти полиция бошқармаси расии Турёли Абдёний ҳам ўлдирилган.
Афғонистон хавфсизлик кучлари эса ҳужум қилган жангарилар сонини 6 нафар эканлиги ва барчалари портловчи моддаларни ўзиб илан олиб келганлигини эълон қилдилар.
Бу ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи зиммасига олди.