Яман халқи Ол Сауд режимининг ҳужумларига эътироз билдиришиб норозилик намойиши ўтказишди
(last modified Mon, 15 Aug 2016 13:47:27 GMT )
август 15, 2016 18:47 Asia/Tashkent
  • Яман халқи Ол Сауд режимининг ҳужумларига эътироз билдиришиб норозилик намойиши ўтказишди

Яман халқи Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумларига эътироз билдиришиб норозилик намойиши ўтказишди

Яман халқи Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумларига эътироз билдиришиб норозилик намойиши ўтказишди. Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, яманликлар Дэмор вилоятида ушбу мамлакатнинг сиёсий олий кенгашини ҳимоя қилишларини таъкидлашди ва Саудия арабистонининг Яманга қарата ҳужумларини кескин қоралашди. Намойишчилар, Саудия арабистони тажовузкорларининг ҳужумларига қарши курашни ва Арабистон ёлланмаларининг мағлуб бўлишларига қадар одамлар ҳамжиҳат бўлиб жанг қилишларини таъкидлашди. Шунингдек, намойишчилар шундай элон қилишдики, Яман халқи ўзлари ўз мамлакатларини бошқаришни исташади ва бировнинг қўл остида бўлишларини қабул қилишмайди. Саудия арабистонининг 2015 йилнинг март ойидан ҳозирга қадар Яманга қарши ҳаво ҳужумларида минглаб яманликлар ҳаётдан кўз юмди. Саудия арабистони Яманнинг истеъфодаги президенти Абдураббе Мансурни яна ҳукумат тепасига олиб келишни кўзламоқда.