Роҳинга қишлоқлари қандай ёқилмоқда?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i24890-Роҳинга_қишлоқлари_қандай_ёқилмоқда
Тобора кўп халқаро ташкилотлар Мянмардаги зўравонликлардан ўз жонини асраб қолиш мақсадида яшаб турган уйини ташлаб қочишга мажбур бўлаётган Роҳинга мусулмонларининг аянчли аҳволига эътибор қаратиб бонг урмоқдалар.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 21, 2017 10:50 Asia/Tashkent
  • Роҳинга қишлоқлари қандай ёқилмоқда?
    Роҳинга қишлоқлари қандай ёқилмоқда?

Тобора кўп халқаро ташкилотлар Мянмардаги зўравонликлардан ўз жонини асраб қолиш мақсадида яшаб турган уйини ташлаб қочишга мажбур бўлаётган Роҳинга мусулмонларининг аянчли аҳволига эътибор қаратиб бонг урмоқдалар.

"Нима қилиб бўлса ҳам бу ердан кетиб олсак бўлгани", деб йўлга чиққан инсонлар денгиз ёки дарёда чўкиб ҳалок бўлмоқдалар.

Мянмар-Бангладеш чегарасида минглаб одамлар тўпланиб қолганлар.

Ўтган дам олиш кунлари 15000 гача Роҳинга йиғилиб қолган жойнинг дрондан тасвирга олинган видеосини БМТ Қочқинлар агентлиги тарқатди.

Бангладеш ҳудудида эса   нонсиз,   сувсиз,   дори-дармонсиз одамлар тўпланган қочқинлар жамлоқлари соат сайин кенгайиб бораётир.

Кўмак ташкилотлари километрларга чўзилиб кетаётган қочқинлар лагерларидаги аҳволни фавқулодда деб атамоқдалар.

Агар зарур эътибор қаратилмаса, қочқинлар жамлоғида ҳам Роҳинга болалари касалликлардан, катталар очликдан нобуд бўлишлари мумкин.