октябр 23, 2017 17:34 Asia/Tashkent
  • БМТ Мяньмадаги инсоний вазият хусусида ўта хавотирда эканлигини маълум қилди
    БМТ Мяньмадаги инсоний вазият хусусида ўта хавотирда эканлигини маълум қилди

Бугунга келиб Кокс-Базар (Бангладеш) шаҳридаги қочқинлар лагерларида яшовчи роҳингя мусулмонларининг умумий сони 800 минг кишига етди. 

Бирлашган миллатлар ташкилоти Мяньмадаги инсоний вазият аҳволидан ўта хавотирда эканлигини маълум қилди. СНН агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти ўз баёнотида Мияьнмадаги инсоний шароит янада ваҳимали тус олган деб маълум қилди. 

БМТнинг хабар беришича, роҳингя мусулмонларининг фавқулодда эҳтиёжларини қониқтириш учун 434 миллион доллар зарур. 

Бундан аввал Халқаро миграция ташкилоти матбуот котиби Жоэл Миллман Женевадаги анжуманда 25 августдан буён Мьянма армияси зўравонлиги натижасида 589 минг роҳингя мусулмонлари Бангладешга қочгани ва уларнинг жуда оғир шароитларда яшаш учун курашаётгани ҳақида маълум қилган эди.

Бугунга келиб Кокс-Базар (Бангладеш) шаҳридаги қочқинлар лагерларида яшовчи роҳингя мусулмонларининг умумий сони 800 минг кишига етди. 

Мьянмада буддистлар ҳукуматдан Бангладешга қочган 800 минг роҳингялик мусулмонларнинг мамлакатга қайтарилишига тўсқинлик қилиш талаби билан намойиш ўтказишди. 

Ситтва шаҳрида ташкил этилган норозилик намойишида юзлаб ультра ўнг буддистлар, шу жумладан роҳиблар иштирок этишди. 

Ёрлиқ