Россия ташқи ишлар вазири НАТОнинг Шарқий Европага қараб кенгаётгани ҳақида огоҳлантирди
(last modified Tue, 16 Aug 2016 05:24:40 GMT )
август 16, 2016 10:24 Asia/Tashkent

Россия ташқи ишлар вазири НАТОнинг Шарқий Европага қараб кенгаётгани ҳақида огоҳлантирди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз "Россия ташқи ишлар вазирининг НАТОнинг Шарқий Европага қараб кенгаётгани ҳақидаги огоҳлантириши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров яна бир бор Шимолий Атлантика шартномаси ташкилотининг Шарқий Европага қараб интилаётгани борасида огоҳлантирди ва шундай айтдики, ушбу ҳаракатлар минтақада кескинли вазиятнинг янада шиддатли тус олишига олиб келади. Россиянинг НАТОдаги доимий намояндаси Александр Грашков  ҳам яқинда қилган чиқишида Россия ва НАТО алоқаларини нормаллаштириш учун талаб этиладиган чора бу, НАТО томонидан Россия чегаралари яқинида ҳарбий фаолиятларини тўхтатишидир. Охирги йилларда Росссия ва НАТО муносабатлари Украина бўҳрони хусусида икки тарафнинг ихтилофлари ва шунингдек, ушбу ҳарбий коалициянинг Россия чегаралари яқинида янада кучайиб бораётгани сабабли анчагина кескин тус олди. 2014 йилда Қрим ярим ороли референдум ўтказилиши ортидан Россияга қўшилди. Шундан сўнг, НАТО ва Москва ўртасидаги алоқалар жиддийлашиб сиёсий таранглик юзага келади. Россия ҳам НАТОнинг Шарқий европадаги ҳарбий ҳаракатларига жавобан, ўзининг ғарбий ва жанубий чегараларидаги ҳарбий ҳаракатларини янада оширди. НАТО Россиянинг қаршилигига қарамасдан, Шарқий Европага қараб кенгайишни давом эттиради.

     1991 йилда собиқ Совет иттифоқи парчалангандан сўнг, НАТО Европанинг шарқий ва марказий мамлакатларини ўзига аъзо қилиш мақсадида доимий тарздаги саъй-ҳаракатларини бошлаб юборди. НАТОнинг ушбу ҳаракатларига қарши Россия томони ўзининг шиддатли муносабатини билдирди. Россия нуқтаи назарига кўра, НАТОнинг мазкур ҳаракатлари Россияни қўршаб олиш ва изолиция қилишга қаратилган. Шу боисдан, НАТОнинг шарққа қараб кенгайиб бориши Россия учун ташқи таҳдидлардан бири ҳисобланади. НАТОнинг адоват билан ёндашуви ва шарқ томонга қараб илгарилаб бориши учун саъй-ҳаракатларини икки баробарга ошириши, Россия томонидан НАТОни ўзининг миллий хавфсизлик доктиринасида Россия миллий хавфсизлиги учун таҳдид деб талқин қилинишига сабаб бўлди. Ғарбнинг Россия билан душманлиги ўткинчи сиёсат эмас балки қатъий ёндашув эканлиги Москва учун яққол намоён бўлди. НАТО ўз сафини кенгайтириш мақсадида, ҳарбий ташкилотга Черногорияни аъзо қилиш жараёнини бошлаб юборди. Лекин НАТОнинг ушбу ҳаракатларига қарши Россия кескин қаршилик кўрсатди. 2016 йилнинг 19 май куни НАТО Черногориядан ушбу ташкилотга 29 аъзоси бўлиб қўшилишини расмий тарзда сўради.

         Мусиқа

      Энди эса, ҳамкоримиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзо мавзуга доир ўзининг фикр-мулоҳазаларини эътиборингизга тақдим этади. Марҳамат.

      Сиз сиёсий таҳлилчи Ҳайдар Мирзонинг мавзуга доир фикрларини тингладингиз.

      Дастуримиз давом этади.

     НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг иддао қилишича, ушбу ташкилот томонидан Черногорияни аъзо бўлиши учун қарор қабул қилиши, НАТО қудратини янада ошириш ва минтақа хавфсизлиги кўзда тутилган. Лекин Россия бу масалада бошқача қарашга эга бўлиб, Москва нуқтаи назарига кўра, НАТОнинг ушбу ишга қўл уриши Европада жиддий бўҳроннинг юзага келишига олиб келади. Русларнинг фикрича,  НАТОнинг Европада кенгайиши ушбу қитъанинг хавфсизлигига катта зиён етказади. НАТОнинг ўз ваъдасида турмаслиги ва Шарқий Европада ҳарбий кучларни доимий тарзда жойлаштирмаслик бўйича 1997 йилда имзоланган шартномани оёқ ости қилиши ортидан, Россия ҳам Польша, Болтиқ бўйи  мамлакатлари сингари Шарқий Европа мамлакатларидаги қўшнилари ёнида ва Қора денгизда шунингдек, ўзининг ғарбий чегараларида ўз ҳарбий фаолиятларини янада ошириш учун устувор ҳарбий ҳаракатларни бошлади. НАТОнинг шарққа қараб кенгайиш учун уринишлари ортидан Россия ҳам НАТОнинг ҳааркатларига қарши курашиш учун бир нечта тадбирларни амалга оширишни кўзлаб қўйди. Жорий йилнинг июл ойида чиқиш қилган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу шундай маълум қилган эдики, Шарқий Европада НАТО ҳарбий фаолиятининг кенгайиши, Украина вазияти ҳамда Кавказ минтақасида террорчилик ҳаракатларининг ортишини инобатга олиб, Россия тезкор ҳаракатланувчи кучларни ташкил этди. Унга кўра, Россия армиясининг махсус кучларини ташкил этиш мақсадида тараққий этган қурол-аслаҳалар билан жиҳозланган тўртта батальон таъсис этилиши кўзда тутилган.       

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ