ноябр 28, 2023 18:01 Asia/Tashkent
  • Генерал Сайидмаҳди Фараҳий: \
    Генерал Сайидмаҳди Фараҳий: \"Сухой 35\" қирувчи учоқи ва \"Мил 28\" вертолётини харид қилиш қатъийлашган

Эрон Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал Сайидмаҳди Фараҳий Сухой 35 қирувчи самолёти, МИЛ 28 вертолёти ва Як 130 ўқув самолётини Эронга келишини маълум қилди.

Эрон Ислом Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал Сайидмаҳди Фараҳий  Тасним ахборот агентлигига берган интервьюсида,  авиация соҳасида МИЛ 28 вертолёти, Сухой 35 қирувчи самолёти ва Як 130 қирувчи самолётини Эронга жўнатилиши  жараёни якунланишини қўшимча қилди.

Генерал Фараҳий ўз сўзларида Эрон вертолёт соҳасида янги имконияларга эга шу сабабдан миқдор жиҳатидан минтақада энг яхшиси, аммо вертолётлар сифатини ошириш кун тартибида деб баён этди. 

Эрон мудофа  вазирининг ушбу ўринбосари ҳарбий соҳаларда ўнлаб лойиҳалар белгилланган бўлиб уларнинг баъзилари тунда парвоз қилиш авионика тизимлари ва ракета тизимлари янгилаш кабилар якунланган деб изоҳлади.

Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, жорий йил янвварь ойида Россия президентининг махсус ёрдамчичи Игорь Левитин Эрон президентининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Мухбир билан учрашганида Россия компаниялари  Эрон билан " қўшма вертолётлар ишлаб чиқариш" га тайёрлигини эълон қилганди.

Бундан олддин  ПАНҲО- Эронни вертолётларини қўллаб -қувватлаш ва модернизация қилиш бош директори Амир Мужтабо Руҳоний  Тасним ахборот агентлиги билан суҳбатда,  Эрон шарқий вертолётларни таъмирлаш бўйича минтақавий марказга айланганини маълум қилганди.

Ёрлиқ