Россиянинг яна бир Sukhoi-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради
(last modified Sat, 12 Aug 2023 14:21:00 GMT )
август 12, 2023 19:21 Asia/Tashkent
  • Россиянинг яна бир Sukhoi-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради
    Россиянинг яна бир Sukhoi-30 қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Россия армиясининг Suxoy-30 қирувчи самолёти Калининград ҳудудида ҳалокатга учради.

Тасс ахборот агентлигига таяниб Россия ҳарбий расмийларининг хабар қилишича,  Россиянинг Сухой- 30” русумли қирувчи самолёти ушбу мамлакат ғарбидаги Калининград вилоятида қулагани ва нуинг барча экипажи ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилди.

Хабарга биноан, бу қирувчи самолёт машғулот парвозни амалга оширган ва ҳеч қандай ўқ-дориларга эга бўлмаган.

Россиянинг Su-30 - қирувчи самолёти бу мамлакатнинг икки ўриндиқли кўп мақсадли қирувчи самолёти бўлиб 1990-йилларнинг ўрталарида  Su-30k нинг экспорт ва тижорат версияси  Su-30 базасида қурилган.

Эслатиб ўтамиз ўтган чоршанба куни ҳам Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу мамлакатда гидросамолётининг қулаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаганди.

Воқеа Красноярск вилоятида содир бўлганди.

Бу қирувчи самолёт қулаганида ёниб кетган.