Рус генерали ўлдирилди; Шолц ҳукумати қулади/ Жаҳоннинг қисқача айри янгиликлари
-
Рус генерали ўлдирилди; Шолц ҳукумати қулади/ Жаҳоннинг қисқача айри янгиликлари
Порс тудей сайти сизга тақдим сўнгги хабарлар қуйидагача:
*Россия прйтахти Москва шаҳридаги портлашдан кейин Россия армиясининг радио-кимёвий ва биологик мудофаа кучлари қўмондони-генерал Игор Кириллов ҳалок бўлди.
* АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари Яман пойтахти Санъога ҳужум қилиб, бу шаҳардаги йрим нишонларга зара берди. Бундан ташқари баъзи араб телеканлаи Яман Мудофаа вазирлигининг Санъо шаҳридаги биноси бомбаланганини хабар қиишди. Айни пайтда сионистик режимнинг 14-канали ҳаво ҳужумини сионистик армияси амалга оширганини иддао қилди.
* 16-декабрь, кеча Германия парламенти Олаф Шолц ҳукуматига ишончсизлик вотумини қабул қилди. Шу тариқа унинг ҳукуматининнг 3 йиллик умри тугайди ва Германия янги ҳукуматини шакллантириш учун эрта сайловларга тайёргарлик кўради. Ройтерз ахборот агентлигининг хабарига кўра, Германия чуқур иқтисодий инқирозга юз тутаётган бир пайтда Шолц ҳукумати қулаган.
* БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури кечаги ҳисоботида қиш келиши билан Афғонистонда миллионлаб одамлар озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқа. Мазкур ҳисобга биноан, Афғонистонда қиш мавсумида 14,8 миллион киши шошилинч ёрдамга муҳтож.
* Бугун ҳижрий-шамсий 1403 йил, озар ойиниг 27 куни Эрон президенти Масъуд Пизишкиён иштирокида Теҳронда Форобий халқаро фестивалининг 15 давраиснинг ёпилиши маросими бўли ўтди. Шуниндек махсус бўлилмда 9 нафар энг яхши гуманитар фанлар профессори тақдирланди.