Кейинги ҳафта Су -35 қирувчилари Эронга олиб келинади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i83464-Кейинги_ҳафта_Су_35_қирувчилари_Эронга_олиб_келинади
ИРНА ахборои агентлиги Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари Су-35 қирувчи самолётларининг биринчи партиясини келаси ҳафта Росмсиядан импорт қилишини маълум қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 11, 2023 15:36 Asia/Tashkent
  • Кейинги ҳафта Су -35 қирувчилари Эронга олиб келинади
    Кейинги ҳафта Су -35 қирувчилари Эронга олиб келинади

ИРНА ахборои агентлиги Эрон Ислом Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари Су-35 қирувчи самолётларининг биринчи партиясини келаси ҳафта Росмсиядан импорт қилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз Сухой-35 дунёдаги 4++  авлодининг энг кучли қирувчи самолётларидан биридир ва илғор N-035 фазали массивли радар билан жиҳозланган ва 30 та нишонни аниқлай олиб бир вақтнинг ўзида 8 та нишон билан тўқнаш келади.

Су-35 қирувчи самолётнинг максимлал тезлиги паст баландликда  1500 км /соат/ ва  баландда  2500 км /соат/ни ташкил этади ва унинг кучли двигателларинг ишлаш муддати назорат ва капитал таъмирлаш заруратигача ҳар бир хизмат даврида  4000 соатни ташкил қилади.

Россиянинг ушбу қирувчи самолёти бир вақтнинг ўзида ҳаво-ҳаво, ҳаво-ер, кемага қарши ва радарларга қарши ракеталар билан қуролланган.

Шунингдек барча турдаги бомбалар , лазер, сунъий йўлдош ва радар ракеталарини учириш ва ўтиш қобилиятига эгадир.