Эрон давлати Россиядан Сухой:35 ҳарбий самолёти сотиб олиш бўйича шартномани якунлади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i81350-Эрон_давлати_Россиядан_Сухой_35_ҳарбий_самолёти_сотиб_олиш_бўйича_шартномани_якунлади
Эрон Ислом республикаси Россиядан Сухой-35 сотиб олиш бўйича шартномани якунлади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 11, 2023 14:45 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Россиядан Сухой:35 ҳарбий самолёти сотиб олиш бўйича шартномани якунлади
    Эрон давлати Россиядан Сухой:35 ҳарбий самолёти сотиб олиш бўйича шартномани якунлади

Эрон Ислом республикаси Россиядан Сухой-35 сотиб олиш бўйича шартномани якунлади.

Эроннинг БМТаги доим ваколатхонаси  Эрон томонидан оддий қурол-яроқларни сотиб олиш бўйича чекловлар бекор қилинганидан кейин /БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-резолюциясига мувофиқ/ Теҳрон давлати Россиянинг  Sukhoi-35 қиурвчи самолётларини сотиб олишга рози бўлди.

Хабарга кўра маълумотлар махфий бўлгани учун масала тафсилотлари ошкор этилмайди. 

Сухой -35 дунёдаги 4++ авлодининг энг кучли  қирувчи самолётларидан бири бўлиб, илғор N-035 фазали массивли радар билан жиҳозланган ва  30 та нишонни аниқлаш ва бир вақтнинг ўзида 8 та нишон била тўқнашув қобилиятига эгадир.

Сухой-35 қирувчи самолётнинг максимал тезлиги паст баландликда  1500 километр/соат ва баландда 2500 километр/соатни ташкил этади ва унинг кучли двигателлари ишлаш муддати назорат ва капитал таъмирлаш заруратигача ҳар бир хизмат даврида  4000 соатни ташкил қилади.

Бу қирувчи самолёт бир вақтнинг ўзида ҳаво-ҳаво ва ҳаво -ер кемага ва радарларга қарши ракеталар билан қуролланган.

Шунингдек барча турдаги лазер, сунъий йўлдош ва радар бомбалари ва ракеталари учириш ва отиш қобилиятига эгадир.