ноябр 14, 2017 18:35 Asia/Tashkent
  • Мянмадаги юз минглаб мусулмонлар
    Мянмадаги юз минглаб мусулмонлар

БМТ Бош котиби юз минглаб роҳингиялик мусулмонларни Мянмадан қочиб кетганини хавотирланарли ва катта бир фожеа эканлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш  Манилада ўтказилган  ASEAN гуруҳига аъзо ммлакатлар раҳбарлари йиғилишида  ушбу бўҳрон  минтақани янада нотинчлиги ва вазиятини мураккабалашишига сабаб бўлади деб айтди.

БМТ бош котиби жума кечаси ҳам  Мянмада юзага келган бўҳрон ва инқироз буюк бир фоджиа ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки жорий йилнинг 25 августидан бери  Мянма давлат армияси бу мамлакатда яшайдиган роҳингиялик мусулмонларга қарши навбатдаги ҳужумлари ва зўравонликларини бошлади.

Бу ваҳшиёна ҳужумларда 6 мингдан ортиқ роҳингиялик мусулмонлар қурбон бўлиб, 8 минг нафар жароҳат олди.

Бундан ташқари юз минглаб мусулмонлар Мянмани тарк этиб Бангладешга бошпана олишга мажбур бўлишди.

Ёрлиқ