Баку давлати Қорабоғ можаросини имкон қадар тезроқ ҳал этилишини истайди
(last modified Mon, 20 Nov 2017 12:55:45 GMT )
ноябр 20, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Баку давлати Қорабоғ можаросини имкон қадар тезроқ ҳал этилишини истайди
    Баку давлати Қорабоғ можаросини имкон қадар тезроқ ҳал этилишини истайди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия ташқи ишлар вазири якшанба куни Баку шаҳрида бир бирлари билан учрашган пайтда, Қорабоғ можаросини ҳал этиш стратегиясини кўриб чиқишди ва икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди

Озарбайжон республикаси президенти Баку давлатининг Қорабоғ можаросини имкон қадар тезроқ ҳал этилишини исташи ҳақида хабар берди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия ташқи ишлар вазири якшанба куни Баку шаҳрида бир бирлари билан учрашган пайтда, Қорабоғ можаросини ҳал этиш стратегиясини кўриб чиқишди ва икки томонлама алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди. 

Илҳом Алиев Озарбайжон ва Россиянинг савдо-сотиқ, иқтисод, транспортировка, юк ташиш ва энергия соҳасидаги ҳамкорликларини юқори баҳолади ва ушбу ишларнинг натижаларидан рози эканлигини билдирди. 

Шунингдек, Сергей Лавров ҳам Илҳом Алиев билан учршаганда қорабоғ можаросининг ҳал этилишини таъкидлаб шундай айтдики, Россия Қорабоғ можаросини ҳал этиш учун  Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск воситачилик гуруҳи етакчиларининг бири сифатида ушбу ҳудуд можаросини ҳал этишда ўзининг ёрдамларини тақдим этишдан манфаатдордир.