Осиё парламентлари ассамблеясининг йиғилиши
(last modified Fri, 24 Nov 2017 13:19:25 GMT )
ноябр 24, 2017 18:19 Asia/Tashkent
  • Осиё парламентлари ассамблеясининг йиғилиши

Истанбулда барпо бўлган йиғилиш баённомаси

Истанбулда Осиё парламентлари ассамблеясининг йиғилиши баённома қабул қилди

Мухбиримизнинг маълум қилишича, Истанбул йиғилишида қабул қилинган ушбу баённомада  Сурия ва Ироқда эришилган муваффақиятлар ва ИШИД террорчи гуруҳининг мағлубияти олқишланган ҳамда мазкур мамлакатларга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатиш таъкидланган.

Мазкур баённомада, шунингдек, Мянмада Роҳинга мусулмонларининг ҳуқуқлари паймол этилгани заминасида тадқиқотлар ўтказиш ва БМТ томонидан Рохин минтақасига ҳақиқатни аниқловчи ҳайъат юборилиши зарурлиги таъкидланган.

Истанбулда барпо бўлган Осиё парламентлари ассамблеясининг 10-йиғилишида 42 мамлакат парламентларининг вакиллари иштироқ этиб, Ямандаги  инсоний фожеаларга нисбатан хавотирлар билдириб, Ироқ яхлитлигини сақлаш аҳамиятига ҳам урғу бердилар.

 

Ёрлиқ