Шошилинч хабар! Мисрда теракт содир этилди
ноябр 24, 2017 20:50 Asia/Tashkent
Миср шимолидаги Синай яриморолида содир этилган даҳшатли теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 235 нафарни ташкил қилмоқда, яна 150 киши жароҳатланган.
Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси теракт муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилган.
Теракт Шимолий Синай вилоятининг пойтахти Ал-Аришдан ғарбда, 40 километр масофада жойлашган Ар-Рауд аҳоли пунктидаги масжидда жума намози вақтида содир этилди. Террорчилар масжидни 4 та йўлтанламасда қуршаб олиб, одамлар орасида портловчи қурилмани портлатиб, сўнгра уларни ўққа тута бошлашган.