Россия АҚШлик журналистларига Федерация кенгаши ва Давлат думасига киришни тақиқладиl
(last modified Tue, 05 Dec 2017 14:05:50 GMT )
декабр 05, 2017 19:05 Asia/Tashkent
  • Россия
    Россия

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Россия Адлия вазирлиги тўққизта ОАВ, хусусан, “Америка овози”, “Озодлик” радиоси ва "Настоящее время" телеканалини хорижий агент деб эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Россия президенти хорижий агент ОАВ ҳақидаги қонунни 25 ноябрь куни имзоланди. Бу ҳужжат Россиянинг RT America ва Sputnik — Reston Translator ҳамкор компаниясини хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтишни талаб қилгани учун АҚШга мажбурий жавоб чораси деб баҳоланмоқда.

Рўйхатдан шунингдек, "Idel.Реалии", "Кавказ.Реалии", "Крым.Реалии", “Озодлик” радиосининг татар-бошқирд хизмати (Azatliq Radiosi), "Озод Европа/Озодлик" радиоси (PCE/PC), "Сибирь.Реалии" ва "Фактограф" лойиҳаси жой олган.

Рўйхатдан жой олган ОАВ журналистларига Федерация кенгашига ва Давлат думасига кириш тақиқланади.

Давлат суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича Федерация кенгаши комиссияси раиси Андрей Климовнинг айтишича, хорижий агентлар рўйхати ҳозирча кенгайтирилмайди.

"Бу рўйхатга Американинг давлат томонидан молиялаштириладиган ва фаолиятини рус тилида олиб борадиган тарғиботчи компаниялари киритилди. CNN тарғиботчи компания эмас ва бошқа ОАВ ҳам бу рўйхатга киритилмайди", — деди сенатор.