Нью-Йоркда портлаш рўй берди, бир неча киши жароҳатланди
(last modified Mon, 11 Dec 2017 13:59:50 GMT )
декабр 11, 2017 18:59 Asia/Tashkent
  • Нью-Йоркда портлаш рўй берди, бир неча киши жароҳатланди
    Нью-Йоркда портлаш рўй берди, бир неча киши жароҳатланди

Маҳаллий телевидениеда ушбу портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатлангани айтилмоқда. Шунингдек, портловчи қурилмани ўрнатишда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.

Нью-Йоркнинг Манҳэттен даҳаси ҳудудидаги Порт Ауторити вокзалида бугун душанба куни портлаш рўй берди. Бу ҳақда полицияга асосланиб Нью-Йорк пост агентлиги хабар тарқатди.

Маҳаллий телевидениеда ушбу портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатлангани айтилмоқда. Шунингдек, портловчи қурилмани ўрнатишда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.

Ҳозирча ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳудуддан йўловчиларни ва метро ходимларини эвакуация қилиш ишлари амалга оширилган. Воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ходимлари ва қутқарувчилар етиб келган.

Порт Ауторити АҚШдаги энг йирик автовокзаллардан бири ҳисобланади, у йилига 65 млн нафардан ортиқ кишига хизмат кўрсатади.