Фаластин аҳлининг Трампга қарши "Ғазаб жумаси" норозилик намойишлари
(last modified Fri, 15 Dec 2017 16:18:07 GMT )
декабр 15, 2017 21:18 Asia/Tashkent
  • Фаластин аҳлининг Трампга қарши

Америка президенти Доналд Трампнинг Қуддуси шарифни Исроил пойтахти деб эълон қилиш ҳақидаги кейинги ғайриқонуний амалига қарши ишғол этилган бутун Фаластин тупроғи бӯйлаб  "Ғазаб жумаси" номи билан норозилик намойишлари ӯтказилди.

"Меҳр" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Фаластинликларнинг бугунги эътирозларида Байтуллаҳм ва Қуддуси шарифнинг шимолий қисмидаги Қаландиё блок постида сионистлар фаластинликлар билан тӯқнашиб, эътирозчиларга қарши ӯқ отишди.

Хабарларга кӯра ӯнлаб нафар эътирозчилар сионистлар ӯқидан ярадор бӯлиб, улар қӯллаган ёш оқизувчи газдан яна ӯнлаб нафар фаластинликлар заҳарланишган.

"Ғазаб жумаси" норозилик намойишлари   Иордан дарёсининг ғарбий соҳиллари, жумладан Ромуллоҳ ва Ал Халил, шунингдек Ғазза бӯлгасида ҳам бӯлиб ӯтди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Қуддуси Шариф ҳимоясига бағишланган сӯнгги интифаза давомида 2700 нафардан ортиқ фаластинлик ярадор бӯлганлигини маълум қилди.

 

 

Ёрлиқ