БМТ Мьянма мусулмонларини оммавий қатл этилиши ҳақида огоҳлантирди
Мьянма мусулмонларининг оммавий равишда ўлдирилишини, олдиндан ҳисоб китоб қилинган ва уюштирилган
Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мьянма мусулмонларининг оммавий равишда ўлдирилишини, олдиндан ҳисоб китоб қилинган ва уюштирилган деб маълум қилди.
Ройтерз агентлигининг хабар қилишича, Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд Ҳусайн Мьянма мусулмонларига қарата амалга оширилган ҳужумлар олдиндан режалаштирилган деб таъкидлади ва шундай айтдики, агар бир кун келиб Мьянмадаги Роҳингия мусулмонларига қарши геноцид ҳаракатларига доир иш, Судга оширилса ажабланарли ҳеч нарса бўлмайди.
Зайд Раъд Ҳусайннинг айтишича, Бирлашган миллатлар ташкилоти Мьянма ташқи ишлар вазиридан мусулмонларга қарши ҳарбий ҳаракатларни тугатиш учун саъй-ҳаркатларни янада кучайтиришни сўраган.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бундан олдинроқ, Мьянма армиясининг Рохин штатидаги ҳаракатларини қавм ва миллатларни тозалашга қаратилган деб атаган эди. Мьянма давлати Роҳингия мусулмонларини ўзининг қабиласи ва қавми сифатида расмий тарзда тан олмайди ва уларни фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланишда ҳаққи йўқ деб билади.