АҚШ президенти Доналд Трампнинг Америка қудратини қайта тиклашга қаратилган уринишлари
(last modified Thu, 21 Dec 2017 07:50:46 GMT )
декабр 21, 2017 12:50 Asia/Tashkent

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг чиқишида ўз давлатининг ушбу стратегиянинг амалга ошириш учун устувор йўналишини эълон қилди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “АҚШ президенти Доналд Трампнинг Америка қудратини қайта тиклашга қаратилган уринишлари”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Америка қўшма штатлари миллий хавфсизлик стратегиясига оид ҳужжатнинг нашр этилиши билан бир пайтда, АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг чиқишида ўз давлатининг ушбу стратегиянинг амалга ошириш учун устувор йўналишини эълон қилди. Америка қўшма штатлари президенти мамлакат ичкарисидаги миллий мудофаасини экстремистик идеология билан курашиш ва иқтисодий тараққиётни янада ривожлантириш, тинчликни қудрат ёрдамида сақлаб туриш ва ниҳоят Американинг жаҳондаги нуфузини янада кенгайтиришни ўз давлатининг миллий хавфсизлик стратегиясининг муҳим арконларидан деб атади. Шунингдек, у сайлов кампаниясидаги нутқларига ўхшаш баёнот билан чиқиш қилиб, яна бир бор Американинг олдинги давлатларини тадбирсизликда, масъулиятсизликда, лоқайдлик ва бепарволикда айблади. Шунингдек Доналд Трамп Оқ уйга келганидан кейин яъни 2017 йил 20 январдан сўнг Америкада ноқулай ва тартибсиз вазият ўзгарганини иддао қилди. Трамп яна бир бор АҚШнинг манфаатларини биринчи ўринга қўйди ва биринчи ўринда Америка кейин бошқалар деган шиорни илгари суриб таъкидлади.

     Унга кўра, ҳозирги давлат мамлакат ичкарисида ва ташқарисида ҳам ушбу шиорга қатъий амал қилади. Трамп ушбу баёнотида Эрон ва Шимолий Кореяни душман ўрнида қўйган бўлса, Россия ва Хитойни эса рақиблар дея атади. Албатта Доналд Трампнинг ушбу нутқи ва Америка миллий хавфсизлик стратегиясининг 68 саҳифадан иборат бўлган ҳужжатни, унинг олдинги баёнотларига ва миллий хавфсизлик стратегиясининг илгариги ҳужжатларига солиштирганда унчалик ҳам сезиларли фарқлар кўзга ташланмайди. Шунингдек, Америка қўшма штатлари ўзини дунё мамлакатларининг энг зўри ва кучлиси дея ҳисоблайди. Шундан келиб чиқиб, жаҳонда ўз ҳукмронлигини ўрнатишга ҳаққи бор деб билади ва ўз қадриятларини бошқаларга мажбурий ўтказишга уринади. Шунингдек, АҚШнинг ҳозирги ва олдинги раҳбарларининг ғояларида ва фикрларида Американи яхшилик ва эзгулик ҳамда сулҳ ва инсонпарварлик рамзи дея талқин қилишади. Агар кимда ким ёки қайси бир мамлакат Американинг ушбу қарашларини энг яхши фикр ва ғоя деб қабул қилмаса, улар жазоланишга лойиқ деб кўрилади ва уларга нисбатан иқтисодий ва ҳарбий чоралар қўллашади. Шуларга қарамай ва Трампнинг Американинг ҳозирги шароитига ижобий баҳо беришга қаратган уринишларига қарамай, ушбу мамлакат чуқур илдиз отган заиф тузилмалардан азият чекади.  

     Америкада қашшоқлик кўлами шу даражада кенгайиб бордики, ушбу ҳолат хавотирланишга кучли туртки бўлиши учун сабаб бўлмоқда. Истеъмол қилишга бўлган рағбат ва мойилликнинг кун сайин ошиб бориши Американинг иқтисодини ночор аҳволга солди. Ўтган асрдаги дунёнинг энг йирик кредитори ҳисобланадиган АҚШ ҳозирга келиб жаҳоннинг энг катта қарздор мамлакатига айланди. Шунингдек, Американинг дунёнинг исталган нуқтасида ҳарбий ҳаракатларни ва ҳарбий юришларни амалга оширишини таъкидлаши ортидан, АҚШ миллий имкониятлари ва қудратини кучайтириш жараёни мамлакат ичкарисида аянчли ҳолга келди ва ушбу мамлакат хорижда яккаланиб қолди. Американинг жаҳондаги охирги яккаланиб қолишига мисол келтирадиган бўлсак, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Хавфсизлик кенгашида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Қудсни Исроил режимининг пойтахти сифатида расмий тан олишига қаратилган қарорининг 14 та давлат томонидан кескин қораланиши бўлди.

     Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Америкадаги ҳукмронликни ўзгартиришдаги мойиллик нишонаси, Трампнинг нутқларига қарши бўлсада, унинг бир йил давомида олиб борган президентлик фаолияти шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги давлат ҳам олдингиларнинг хатоларини имкон қадар янада кўпроқ такрорлашни мақсад қилгани эҳтимоли бор. Америкада фуқаролик эркинликлари уюшмасининг миллий хавфсизлик лойиҳалари мудири Ҳийна Шамсий Трампнинг баёнотини ва АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясини танқид қилиб шундай айтдики, қонуний ҳокимият ва ичи бўш ҳуқуқга қаратилган ишораларни эътиборга олиб, ушбу стратегик ҳужжатни кўп ҳам жиддий олмаслик керак. Негаки, амалда ҳар куни Доналд Трамп бошчилигидаги давлатнинг миллий хавфсизлик ниқоби остида қонуний ҳокимиятни ва ҳуқуқларни  поймол этишга қаратган чора-тадбирларига ва ҳаракатларига гувоҳ бўлмоқдамиз.         

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.