Ялдо кечасининг тарихи ва урф-одатлари.(СУРАТЛАР)
декабр 21, 2017 15:13 Asia/Tashkent
Озар ойининг 30-куни йилнинг энг узоқ кечаси бӯлиб, бу кеча Эрон ислом жумҳуриятида “Ялдо кечаси” ёхуд “Чилла кечаси” дея юритилади.
Бундан кейин кундузи узайиб, кечалар секин-аста қисқара боради. Ялдо кечасини байрам сифатида нишонлаш эронликлар ва бошқа қавм-қабилаларнинг қадимий удумларидандир.
Ялдо кечаси ёки чилла кечасининг расм-русумларидан бири бу махсус қуритилган мева, данаклар, анор, тарвуз, ширинлик ва турли мевалар саналадиким буларнинг ҳамаси баракат, соғломлик ва хурсандчилик рамзий ҳисобланади. Бу кечада ҳузур топганлар янғоқни танлашлари билан унинг ичи буш ёки тўлиқ бўлганлиги туфайли ўз келажакларини башорат этишади.