Эронда қуёш электр станциялари 5 бараварга ўсди
-
Эронда қуёш электр станциялари 5 бараварга ўсди
Эронда қуёш электр станциялари қуввати беш баравардан ортиқ ўсиб, мамлакатда тоза ва барқарор энергияни ривожлантириш йўлини кенгайтирди.
pars Today хабар беришича, ИРНА ахборот агентлигига таяниб, Эрон Янгиланувчи энергия ва электр самарадорлиги ташкилоти (САТБА)нинг дастурлаш, бюджет ва тартибга солиш бошқармаси бош директори Меҳди Ҳусайний янгиланувчи электр станциялари қувватининг бесабиқ ўсишига тўхталиб шундай деди:“Қуёш электр станциялари қуввати беш баравардан ортиқ ошди ва ҳозирда Эронда тахминан 4162 мегаватт янгиланувчи электр станциялари фаолият юритмоқда.”
Унинг қўшимча қилишича, мазкур ўсиш Миллий тараққиёт жамғармаси молиявий ресурсларини жалб этиш ва хусусий сектор билан қўшма сармоя модели жорий этилиши натижасидир. Бу модель аввалги кредит ажратиш амалиёти ўрнини эгаллаган.
Ҳусайний шундай деди:“Амалга оширилган режага кўра, ёз фасли якунига қадар янгиланувчи электр станциялари қуввати 11 минг мегаваттга етади. Еттинчи тараққиёт дастури мақсади эса келаси йил охиригача 12 минг мегаваттга эришишдан иборат.”
У таъкидлашича, қуёш энергиясини ривожлантириш, электр ишлаб чиқариш занжирини иссиқлик электр станциялари билан тўлдириш ва самарадорликни ошириш билан бирга, Эрон электр тармоғи барқарорлигида муҳим ўрин тутади.