декабр 24, 2017 17:49 Asia/Tashkent
  • Замир Кабулов
    Замир Кабулов

Афғонистон ишларидаги Россия давлатининг махсус намояндаси Афғонистонда ИШИД такфирий террорчи гуруҳининг сонини 10 мингга етганлигини эълон қилди.

Бундаен олдин Афғонистон ахборот манбалари ҳам бу мамлакат ҳудудларида  3 минг нафар террористларнинг мавжудлиги ҳаиқда хабар тарқатишганди.

Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча  афғон ОАВи Росссия давлатининг Афғонистон ишларидаги махсус намояндаси Замир Кабулов сўзларига таяниб,  Афғонистондаги ИШИД террорчи  гуруҳининг аксар аъзоларини бу мамлакат шимолида хусусан Сарипул ва Жузжон минтақаларида жойлашганлигини маълум қилишди.

Замир Кабулов Афғонистон ҳудудида ИШИД террорчи  гуруҳининг фаолллашгани Россия хавфсизлиги учун таҳдид эканлигини таъкидлаб,  Афғонистон давлатини бу террорчи  гуруҳга қарши курашни янада кучайтиришига умид қилди.

Шу ҳолда Афғонистон Мудофаа вазирлиги  жорий йилнинг аввалидан бугунгача  бу мамлакат ҳудудларида 1 минг 600 нафардан ортиқ террорчистларни йўқ қилинганини тасдиқлаган.

 

Ёрлиқ