Россия давлати Европа Иттифоқини огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i27339
Кеча Россия ташқи ишлар взири Сергей Лавров Европа Иттифоқига аъзо давлатларни АҚШнинг Россияга қарши позициясини қўллаб- қувватлаши ва унга пайравлик қилиши тўғрисида огоҳлантирди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 25, 2017 12:58 Asia/Tashkent

Кеча Россия ташқи ишлар взири Сергей Лавров Европа Иттифоқига аъзо давлатларни АҚШнинг Россияга қарши позициясини қўллаб- қувватлаши ва унга пайравлик қилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Унга кўра, АҚШ босимлари билан амалга оширилаётган Россияга қарши санкцияларни Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланиши Москва давлати ва Европа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларга жиддий зарар ва салбий таъсирини ўтказади.

Лавров шунингдек  Москва давлати  Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги бугунги вазият ва кескинликларга нисбатан Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг тижорат ва иқтисодий доираларини жиддий норозилик билдираётганидан хабари борлигини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг энг юқори мартабали масъулини Брюссел -яъни Европа Иттифоқини  Москвага қарши Вашингтон давлатининг қўллаган санкциялари ва ҳатти ҳаракатларига пайравлик қилиши тўғрисидаги янги огоҳлантириши Москва давлатини шу восита билан  Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Россия ўртасидаги алоқаларини қайта тиклаш ҳомийлари позициясини кучайтириш ва  Атлантика океанининг икки томонидаги оралиқлар ва ихтилофларни кенгайтиришга умид қмилаётганидан далолат бермоқда.

Европа Иттифоқи 2014 чи йилдан бери АҚШ билан биргаликда Украина ички ишиларида дахолат қилиш ва Қрим ярим оролини ўз ҳудудларига қўшилиш баҳонаси билан Россияга санкция ва босимлар ўтказиб келишмоқда.

 Бундан ташқари  Россиянинг бир нечта компаниялари  ва масъуллари номини санкциялар рўйхатига киритиб, янги молиявий ва иқтисодий санкциялар тайёрлашган.

Ўтган ҳафта ҳам  Европа Иттифоқи ҳам Россиянинг иқтисод системасининг айрим соҳаларига қўлланган санкциялар муддатини 2018 чи йилнинг 31 июлига қадар узайтириш қарорига келди.

Москва  давлатининг қарашича,  Россияга қарши Европа Иттифоқининг янги санкциялари душманона ва асоссиздир.

Украина бўҳронидан олдин Ервопа Иттифқини Россиянинг савдо -иқтисодий энг муҳим шериги бўлганига эътибор бериб, Москва давлатига нисбитан қўлланган санкцияларни  Европа мамлакатларига йирик ва жиддий зарар ўтказиши табиийдир.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев  ҳам бир неча олдин  Россияга нисбатан санкциялар қўллангани туфайли ғарб давлатларининг 100 миллиард долларлик зиёни ҳақида хабар берганди.

 Россияга қарши санкция ва босимларни кучайтириш мақсадида Украина бўҳронини баҳона қилинишига эътибор бериб,  Брюссел ва Москва ўртасидаги алоқаларни оддийлаштириш ва муътадиллаштириш масаласи катта  аҳамиятга эга бўлгани назарга ташланмоқда.

 Россиянинг Европа бўйича маълумотлар маркази директори Николай Топориннинг айтишича,  Украина шарқида бўҳронлар ва тўқнашувлар давом этиши ва  унга муносиб ҳеч ким топиш этиш мақсадида бугунги кунда Москва давлатининг  жиддий муаммоларидан ҳисобланади.

Европа Иттифоқи  Россияга нисбатан босимларни сақлаб қолишини қўллаб- қувватлаши билан  Каца лойиҳаси қолабида Москва давлатига қарши АҚШнинг янги санкцияларига зид эканлигини эълон қилган.

 Бу санкциялар шунингдек  Европа ширкатларининг нефт ва газ лойиҳаларига салбий таъсири ва жидидй зарарини етказиши ҳам мумикн.

 Россиянинг сиёсий ва стратегик ўрганишлар институти раиси Владимир Захаров  ҳам Каца қонунига ишора қилар экан, дедики,  АҚШ давлати  янги ҳатти-ҳаракати ва Россияга нисбатан янги санкцияларни қўллаши билан  Европа Иттифоқига аъзо мамлакталарни кучсизланиши ва уларга зарба беришини истаётганини маълум қилмоқда .

Европа Иттифоқи  Россияга нисбатан санкциялар жорий қилиш сиёсатини давом эттириши билан  бу масаладаги айрим қизил линиялар ва ё қоидаларни риоя қилишини истайди.

Москва давлатига нисбатан Брюсселнинг янги санкциялари билан бир пайтда, Европа Иттифоқининг умумий ҳатти- ҳаракати айрим тармоқларда хусусан энергетика соҳасида Россия билан алоқаларни сақлашга қаратилган. Москва давлати ҳам ушбу ҳатти -ҳаракатини олқишламоқда.