АҚШ давлати Росссияни огоҳлантирди
-
Вашингтон давлати АҚШ Россия
Вашингтон давлати АҚШ жосуслик самолётлари ва кемалари жойлаштирган маконлар осмонида россиялик ҳарбий учқичларини парвоз қилишлари тўғрисида Москвани огоҳлантирди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Қора денгиз ва Балтика денгизида Ғарб ва Россия ўртасидаги ҳарбий муаммоларни давом этиши, НАТО ҳарбий кучларини Европа шарқидаги собиқ 5 та шўролар иттифоқига аъзо мамлакталарда ҳузур топиши билан бир вақтда, АҚШ ҳаво кучлари қўмондони Дебора Ли Жеймс ушбу огоҳлантиршни эълон қилиши билан Россияни шундай бир парвозларни амалга оширишда кўпроқ эҳтиёт бўлиши ва алоҳида эътибор қаратишини сўради. Россияда босиладиган Известия газетаси ҳам бугунги сонида Ли Жеймснинг айни ушбу сўзларини иқтибос келтириб қуйидагича ёзди: Россиянинг ҳарбий учоқлари АҚШ кемалари ва ҳарбий самолётларига яқин парвоз қилиш пайтида ўз хатти ҳаракатларига жиддий тарзда эътибор қилишлари лозим деб Жемс иддао қилган.
Айтиш керакки НАТО ҳарбий кучлари хусусан АҚШ ҳарбий самолётларини Россияга яқин минтақаларда ҳузур топишлари ва ҳарбий машғулолар ўтказишлари Ғарб ва Россия ўртасидаги муносабатларни янада совуқлашишига замин яратмоқда.