Эрдўған: Қуддус ислом дунёсининг қизил чизиғидир
Туркия президенти Тунисга уюштирган сафари чоғида Қуддус шарифни ислом дунёсининг қизил чизиғи ва нозик нуқтаси эканлигини таъкидлади.
Алжазира тарқатган хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Тунис президенти Божи Қоид Ас-Себси билан ўтказган муштарак матбуот конфренция жараёнида ислом дунёси Қуддусни Фаластин пойтахти сифатида тан олишига тўхталиб, АҚШ давлатининг ўз элчихонасини Тел -Авивдан Қуддусга кўчиришига оид қарори ноқонунйдир деб айтди.
Эрдўған БМТ хавфсизлик кенгашин тизилмаси ҳамда АҚШ томонидан Исроилга қарши резолюцияни вето қиланганини танқид этар экан, дунё кенглиги вето қилиш ҳаққига эга бўлган 5 мамлакатдан ҳам кенгроқ ва каттароқдир аммо нега фақат бир мамлакат ушбу кенгаш йиғилишлари жараёнини тўхтатадию холос деб қўшимча қилди.
Туркия президенти терроризмга қарши кураш жараёнида Анқара давлатини Тунис мамлакатини ҳимоя қилишни давом эттиришига тўхталиб, Анқара давлати Тунисда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга кумак беради деб маълум қилди.
Тунис президенти ҳам бу учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий ҳамкорликларни янада кучайтиришни таклиф қилди.