Порошенко: Россияни Украинага қарши ҳужум уюштиришини эҳтимоли ҳам бор
(last modified Fri, 19 Aug 2016 13:40:54 GMT )
август 19, 2016 18:40 Asia/Tashkent
  • Украина Киев ва Москва
    Украина Киев ва Москва

Украина президенти билдирган сўзларида Россияни Украинага қарши ҳужумларни бошлаб юбориши эҳтимолига ишора қилиб, кескинликлар ва муаммолар кўпайганлиги тақдирда ҳарбий ҳукумат ва фавқулодда ҳолат эълон қилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Евронюс телеканали маълумотларига таяниб, ИСНО ахборот агентлиги хабарига кўра, Пётр Порошенко  ҳарбий тўқнашувлар ва урушни келиб чиқишининг эҳтимоли жуда кўп эканлиги ҳамда Россияни Украинага қарши ҳужум қилиши эҳтимоли борлигига тўхталиб вазият ўзгарганида армияни лозим чора тадбирлар кўриб чиқишига фармон берамиз ва албатта фавқулодда вазият ҳам эълон этилади деб қўшимча қилди.

Унга кўра, Украина шарқида давлат кучлари ва мухолифатчи гуруҳлар ўртасидаги уруш ва тўқнашувлар кучайиб борган ҳолда, ҳарбий ҳаракатлар кучайтирилади ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон этилади.

 Киев ва Москва давлатларини Қрим ярим ороли мавзусидаги муаммолари ҳамда  Украина шарқида давом этаётган урушни тўхтатишга қаратилган Минск номли тинчлик келишувини хавф хатарга дучор бўлганидан кейин Украина давлати ана шу позициясини маълум қилган.

 

Ёрлиқ