Афғонистон парламентининг намояндалари америкалик ҳарбийларнинг ушбу мамлакатдан чиқиб кетишлари зарурлигини таъкидлашди
Айни пайтда Афғонистонда ўн беш минг нафардан кўпроқ америкалик ҳарбийлар жойлашиб олган. Шунингдек, булардан ташқари яна уч минг нафар НАТО ҳарбий кучлари ҳам Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб келияпти.
Афғонистон парламентининг намояндалари америкалик ҳарбийларнинг ушбу мамлакатдан чиқиб кетишлари зарурлигини таъкидлашди.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон парламентининг бир нечта депутатлари жума куни Совет иттифоқининг Афғонистонга ҳужум қилганлигининг 38 йиллиги муносабати билан ушбу мамлакатнинг сиёсий раҳбарларидан америкалик ҳарбийларнинг ва НАТО қуролли кучларининг Афғонистондан чиқариб юбориш бўйича тегишли чораларни кўришларини сўрашди.
Афғонистон парламенти намояндалари Америка ҳарбий кучларининг ушбу мамлакатда жойлашиб олишларига ишора қилиб шундай таъкидлашдики, Афғонистон халқи хорижлик ҳарбий кучлар соясида яшашни асло хохлашмайди.
Шунингдек, парламент намояндаларт Афғонистондаги нотинчлик, уруш ва жангларнинг асосий омили деб америкалик ҳарбийларнинг мамлакатда жойлашиб олганлиги деб айтишди.
Айни пайтда Афғонистонда 15 минг нафардан кўпроқ америкалик ҳарбийлар жойлашиб олган. Шунингдек, булардан ташқари яна 3 минг нафар НАТО ҳарбий кучлари ҳам Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб келияпти.