Қримда Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумига қарши тизими жойлаштирилади
(last modified Thu, 11 Jan 2018 13:56:52 GMT )
Январ 11, 2018 18:56 Asia/Tashkent
  • Қрим
    Қрим

Россия давлати яқин кунларда Қрим ярим оролидаги Украина чегаралари яқинида С-400 ҳаво ҳужумига қарши тизимини жойлаштиришни назарга тутган.

РИА Новости интернет сайтининг хабар қилишича,  Россияга қарши Киев давлати масъулларининг сўнги позицияси ҳамда "Круз" номли янги ракеталарини ишлаб чиқариш учун бу мамлакатнинг сўнгги синовлари ортидан Москва давлати ҳам ушбу қарорга келган деб айтилади.

Россия давлат масъулларига кўра,  Украинада ишлаб чиқарилган "Круз" русумли янги ракеталарни учиш йўналишини аниқлай олишни имкони қийин бўлгани ҳамда бундай синовлар Қрим ярим ороли хавфсизлигига жиддий таҳдид бўлгани туфайли  Москва давлати ҳам ҳар қандай эҳтимолий хатарларга қарши кураш олиб бориш мақсадида  Қримда С-400 ҳаво ҳужумига зид системасини жойлаштиришни кўзда тутган .

Москва  давлати шунингдек  Севастопольдаги Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши тизими ҳам  бутун Қора денгиз ҳаво ҳудудларини ҳар қанадй таҳдидлардан ҳимоя қилишини имкони бор деб таъкидламоқда.

Ёрлиқ