Павел Грудинин Россия президентлигига расман рўйхатга олинган иккинчи номзод бўлди
(last modified Sun, 14 Jan 2018 06:18:41 GMT )
Январ 14, 2018 11:18 Asia/Tashkent
  • Павел Грудинин Россия президентлигига расман рўйхатга олинган иккинчи номзод бўлди
    Павел Грудинин Россия президентлигига расман рўйхатга олинган иккинчи номзод бўлди

Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) «Ленин номли совхоз» директори Павел Грудининни Россия коммунистлар партиясидан президентликка номзод сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда

Грудининдан ташқари Россия Либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский ҳам рўйхатга олинган номзод ҳисобланади.

Иккови ҳам парламентдаги партиялар томонидан илгари сурилгани сабабли қўллаб-қувватланиши учун имзо тўплаши талаб қилинмайди.

Хабар беришларича, 12 январь Россия президенти сайловига номзодини қўйиш ҳақида билдирув тақдим этишнинг охирги куни эди.

МСК раҳбари Элла Памфилова Россия президенти сайловида жами 70 киши иштирок этиш истагини билдиргани, улардан 24 нафарини партиялар илгари сургани, 46 киши мустақил номзод сифатида ҳужжат тақдим этганини маълум қилди.

Ёрлиқ