БМТ Мянма мусулмонларининг оғир вазияти тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Tue, 16 Jan 2018 13:59:58 GMT )
Январ 16, 2018 18:59 Asia/Tashkent
  • Мянма
    Мянма

БМТга қарашли Халқаро Озиқ-овқат дастури директори Мянма бўҳрони хусусан бу мамлакатнинг Роҳингия мусулмонларининг оғир ва ўта қийин вазияти ҳақида огоҳлантирди.

БМТга қарашли Халқаро Озиқ -овқат дастурининг директори Девид Бийзли  Би Би Си телеканалига берган интервьюсида  Мянма мусулмонлари ҳатто тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада мусибатга гирифтор бўлган деб айтди.

Бийзлига кўра,  Роҳингия мусулмонларини Мянмага қайтиб келиши йўлидаги муаммолар ҳалиям ўзгармаган ва ҳозиргача шароит муносиб эмас деб таъкидлади.

БМТнинг Халқаро Озиқ овқат дастури раиси шунингдек  барча халқаро ташкилотлар хусусан ЮНИСЕФ- БМТнинг болалар жамғармаси, БМТнинг қочқинлар агентлиги ва маҳаллий нодавлат ташкилотларининг ёрдами билан  Роҳингия мусулмонлари эҳтиёж сезадиган озиқ -овқат ва дориларни  Бангладешдаги мусулмонларга етказиб беришга умид қилди.

 У ўз сўзларида  Бангладешдаги қочқинлар лагерларида ҳам озиқ -овқат етишмаслиги яққол сезилмоқда деб маълум қилди.