АҚШ ўтган йил ичида
Ўтган йили сиёсий ва ахлоқий жанжаллар нуқтаи назаридан АҚШда кўп воқеа ҳодислар рўй бериб бу мамлакат учун муаммоли йил бўлди.
Ўтган йилда АҚШ ҳукумати теппасига келган янги президент бу мамлакатнинг сўнгги даҳалар ичидаги энг жаналли ва баҳсли сиёсий муаммо ва шармандаликнинг марказида жой олди.
Дональд Трампнинг сайлов штаби аъзолари 2016 -чи йилдаги президентлик сайловларда Россия билан яширин тарзда ҳамкорлик қилишда айбланди.
Бу муаммо ва жанжалнинг илк айбдорларидан бири янги давлатни иш бошлашининг 21 кунидан кейин истеъфога чиққан Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Майкл Флин эди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Флинн истеъфога чиқиб, истеъфо тўғрисидаги мактубида вице-президент Майкл Пенс ва Оқ уйнинг бошқа вакилларига Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк билан суҳбати ҳақида тўлиқ маълумот бермаганини тан олганди.
ОАВ уни Россиянинг Вашингтондаги элчиси Сергей Кисляк билан ўтган йилнинг декабрида ўтказган учрашувида Россияга қарши санкцияларни муҳокама қилганликда айблади.
«Афсуски, воқеаларнинг тез ривожланиши сабабли АҚШнинг сайланган вице-президенти ва бошқаларга Россия элчиси билан телефон орқали суҳбатим ҳақида қасддан бўлмаган ҳолатда етарлича маълумот тақдим этмадим. Президент ва вице-президентдан бунинг учун узр сўрадим, улар буни қабул қилди», деган Флиннинг баёнотида.
Барак Обама президентлигининг сўнгги кунларида АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер, шунингдек, МРБнинг собиқ раҳбари Жон Бреннан Йейтснинг фикрини қўллаб-қувватлаётганини қайд этди. Газета манбалари талқинига кўра, Йетс, Клэппер ва Бреннан «Флинн келишув йўлига ўтиб, ўзини обрўсизлантирадиган вазиятда қолдириши»дан хавфсирашган.
Бундан ташқари, Давлат департаментида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Том Шэннон 14 февраль куни РФнинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк билан учрашув ўтказилиши айтилган. Ушбу мулоқот Вашингтонда, ишчи тушлик форматида ўтказилиши айтилганди. Маросим матбуот учун ёпиқ бўлиб учрашувда айнан қандай мавзу муҳокама қилиниши аниқ айтилмаганди.
Пентагон собиқ ходими Майкл Малуфнинг фикрича, Майкл Флиннинг истеъфоси воқеаларнинг муваффақиятсиз ривожини англатади. У буни демократларнинг ғалабаси деб аташ мумкинлиги ҳақида гапирган.
Бундан ташқари ўтган йили АҚШ жомеасига қаттиқ салбий таъсирини ўтказган сиёсий жанжалларга қўшимча, бу мамлакатнинг сиёсат, маданият ва кино соҳаларининг таниқли шахсиятларини аёлларга нисбатан жинсий тажовузлари ва зўравонликларини фош этилиши ҳам АҚШда баҳс -мунозараларни ўз авжига етказди. Можаролар аввалда Голливуддан бошланди.
АҚШнинг кино соҳасининг таниқли актриссалари бу кинокомпаниянинг машҳур кинопродюссери Гарви Вайнштейнни жинсий тажовузда айбладилар.
Вайнштейн эса ушбу айбловларни рад этди аммо факт- далиллар шу даражада аниқ эдики оқибат унинг карьераси, ижтимоий ва ҳатто оилавий ҳаётини барҳам топишига олиб келди.
Бу воқеа ортидан бирин- кетин АҚШнинг бошқа соҳаларидаги вакиллари томонидан жинсий тажовуз ҳолати рўй берганини фош этилиши ва ошкор қилинишига замин яратди.
Голливуднинг таниқли ва машҳур актёри Кевин Спейсига ўхшаган шахсиятлар ҳам бундай тажовузда айбланди.
Чарли Роуз каби таниқли телебошловчи ҳам айни шу айблов сабабли ишдан олинди ва ахлоқий жанжаллар - шармандаликларни АҚШ конгрессигача тортилиши билан бу масала сиёсий тус олди.
Ўтган йили Франклин сулоласининг сенатори ва Конгресдаги демократларнинг энг эски аъзоси Жон Коньерсни жинсий тажовузда айбланганидан кейин у ҳам ўз симматидан истеъфо берди.
Ҳатто Алабама штатининг сенаторлик нозик сайловларига ҳам бундай фош қилишлар ва ахлоқий масалалар ўз таъсирини етказди.
Мазкур сайловда республикачи Рой Моур ҳам бир нечта айбловларни тажовуз қилишда айбланди ва консерватив бир штатда мағлуб бўлди.
Бу сайловда демократик партияси номзоди Дог Жонснинг ғалабаси қарйиб икки даҳадан кейин бу партия аъзолларини ғалаба қозонишига қўшимча, АҚШ сенатида республикачилар ўриндиқларидан бирини камайишиа сабаб бўлди.