Афғонистон тинчлиги бўйича олий кенгаши Толибонга таклиф билан чиқди
Афғонистон тинчлиги бўйича олий кенгаши нотиғи, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш лозимлиги борасида халқаро миқёсида муштарак ақида ва қарашларнинг мавжудлиги ҳамда Толибон гуруҳини ушбу фурсатдан фойдаланиши зарурлигини таъкидлади.
Аминуддин Музаффарийга кўра, Толибон гуруҳи Кобул давлати билан ярашиш ва мамлактада тинчликни таъминлаш учун ушбу муштарак нуқтаи назар натижасида вужудга келган келган фурсат ва имкониятлардан фойдаланиши мумкин.
Афғонистон давлат маъуллари ва раҳбарлари хусусан бу мамлакат тинчлиги бўйича олий кенгашини Толибон билан ярашиш ҳамда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга қилаётган илк саъй-ҳаракат эмас.
Аммо Толибон гуруҳи айрим шартлар жумладан Афғонистон ҳудудларидан АҚШ ҳарбий кучларини чиқиб кетиши шартини ўртага қўйиб бу шартлар амалга оширилмаганидан сўнг Кобулнинг бундай таклифларини рад этиб келган.
Шу ҳол билан бирга Туркияда ўтказилган Толибон гуруҳи ва Афғонистон давлати ўртасидаги музокаралардан кейин Кобулдаги Intercontinental меҳмонхонасида амалга оширилган ҳужум мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш масаласида ҳар икки томон яъни Афғонистоннинг расмий давлати ва Толибон гуруҳи ўртасида ката ихтилофлар ва тушунмовчиликлар мавжудлигидан далолат бермоқда.
Ўтказилган ушу музокараларда Қатардаги Толибон гуруҳи делегацияси қатнашган бўлсада Кобулдаги ушбу машҳур меҳмонхонага уюштирилган ҳужум Толибон гуруҳининг қудратли бир қисми нафақат Қатардаги гуруҳи позициясига қарши бўлгани балки илгаригидек Афғонистонда уруш ва тўқнашувларни кенгайтиришга уринаётганлигини кўрсатмоқда.
Шундай бир оғир ва нотинч вазият эса нафақат Афғонистондаги бўҳронлар ва Толибон гуруҳини бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга тарғиб этиш учун халқаро ва минтақавий саъй ҳаракатларни муаммоларга дучор этишига қўшимча, Покистонни ҳам Афғонистон бўҳронларини ҳал этишда масъулиятсизлик ва эътиборсизлик кўрсатишда айбланишига замин яратмоқда.
Афғонистондаги сиёсий масалалар эксперти Кокужон Ниёзий ҳам Толибон гуруҳини тарқоқлиги ва бир нечта гуруҳга тақсимланишининг асл омилларидан бири бу гуруҳни Покистондан дастур ва буйруқ олишдан бош тортишидадир. Чунки Толибон гуруҳи биз ҳам афғонмиз ўзимиз ҳам Кобул билан алоқада бўлишимиз керак аммо Покистон ушбу муаммоларга ечим топиш йўлига тўсқинлик қилмоқда ва ўз ҳудудидаги Толибон гуруҳини бевосита Афғонистоннинг расмий давлати билан музокара ўтказишига ижозат бермаётир деган фикрларни билдирмоқда. Шу сабабдан Афғонистон давлати ҳам қайси бир гуруғ ва қандай тарзда музокара ўтказишни билмай қолмоқда. Толибон гуруҳи ҳам аниқ бир позиция ва ягона бир раҳбарга эга эмас .
Афғонистон давлатининг қарашидан, Толибон бу мамлакатдаги маҳаллий ва пашту қавмидан ташкил топган гуруҳдир. Ушбу гуруҳ олдин миллий нуқтаи назарга эга бўлганинни иддао қилганидек амал қилса, зўравонлик ва тўқнашувларни четга қўйиб, мамлакат тинчлиги ва осойишталиги ҳамда афғонистонлик болаларни хавфсизлик ва осоийшталик билан мактаб ўқишлари ва мамлакат ривожланиши ва тараққиёти йўлига хизмат ва ёрдам кўрсатиши керак ..
Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳомид Карзай эса мен ҳам Толибон гуруҳидан биродар сифатида ўз ватани ва халқига зарар етказмаслиги ҳамда қурол- яроқларни топшириб биродаркушликдан воз кечиши ҳамда Афғонистонда тинчлик ва ьарқарорликни таъминлашга кумаклашишини сўрайман.Ҳаққатан ҳам Толибон гуруҳи мамлакатда уруш ва тўқнашувларни давом эттириб душманларнинг нуфузи ва салбий таъсири учун йўл очиб бермоқда деб таъкидлаган.
Ҳар ҳолда Афғонистондаги тинчлик бўйича олий кенгаши Толибон билан тинчлик жараёнини қайта тиклаш ва музокаралар ўтказишга масъулдир. Бу кенгашни Толибон гуруҳини мамлакатда тинчликни яратиш жараёнига қўшилишига таклиф қилгани ҳам Кобул давлатининг позицияси ва истак- хоҳишидир. Бу масалани айрим пайтлар Афғонистоннинг миллий бирлик давлатининг ижроий кенгаши раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам таъкидлаган.
Ушбу позициялар эса Афғонистонда Толибон гуруҳи билан музокаралар ўтказиш учун ягона бир ақида ва муштарак қараш мавжудлигининг далилидир.