Покистон давлати Кобул масъулларининг айбловига жавоб қайтарди
(last modified Mon, 22 Jan 2018 14:14:03 GMT )
Январ 22, 2018 19:14 Asia/Tashkent
  • Кобул
    Кобул

Покистон давлати Intercontinental меҳмонхонасида амалга оширилган ҳужумларда Исломобод давлатининг қўли бор деган афғон маъсулларининг айбловларини рад этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар беришича, бугун Покистон ТИВ нотиғи  Муҳаммад Файсал  Кобулдаги ушбу меҳмонхонага уюштирилган ҳужумда Исломобод давлати  аралашган деган Кобул давлатининг айбловларига кўрсатган аксиламалида,  ушбу ҳужумда Покистон фуқаролари иштирок этгани йўқ деб эълон қилди.

Покистон ТИВ нотиғи  Афғонистон давлати  зарурий текширувлар ўрнида  ҳардоим  сабабсиз Исломобод давлатини айблашга уринмоқда деб айтди. У  шунингдек  текширув ва тергов жараёнида  мазкур меҳмонхонани қуриқлашдаги камчиликлар ва хавфсизлик муаммоларни ҳам эсдан чиқармаслик керак деб қўшимча қилди.

Муҳаммад Файсал ушбу баёноида  ушбу терактни қоралаб,  терроризмга қарши кураш ва уни бутунлай йўқ қилиш учун барч мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 Афғонистон миллий бирлик ижроий кенгаши раисининг нотиғи  муовини Жовид Файсал эса  Покистонда яшириниб юрган Ҳаққоний ҳаракатини Кобулдаги Intercontinental меҳмонхонасида ҳужум уюштиришда айблади.

Куни кеча Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг ушбу меҳмонхонасига уюштирган террорчилик ҳужуми оқибатида 43 киши  ҳалок бўлганди.