Украина хавфли геополитик синовларнинг қурбони
(last modified Sun, 28 Jan 2018 08:53:40 GMT )
Январ 28, 2018 13:53 Asia/Tashkent

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина Ғарб мамлакатларининг хатарли геополитик синовларининг қурбонига айланган ва энди Украинадаги ички бўҳронни ҳарбий йўл билан ҳал этишни хоҳлайдиган Киевдаги уруш тарафдорлари (уруш партияси) Минск шартномасини ўртадан йўқ қилишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда,-деб эълон қилди.

Украина шарқининг бўҳронли вазъиятига бевосита таъсир еткзадиган ушбу мамлакатда юзага келган охирги хатарли ўзгаришлар ҳақида Россия ташқи ишлар вазирининг огоҳлантириш бериши Киевда уруш тарафдорларининг амалга оширган охирги ҳаракатларини эътиборга олган ҳолда ўзига маъно касб этади. Ҳақиқатан ҳам Минск-2 шартномасида кўрсатилган айрим моддаларнинг ижро этилиши муаллақ ҳолатда қолиши сабабли  Украина шарқида ҳукмрон бўлган бўҳронлар русларга қарши бўлган Киев сепарастларининг Украина шарқидаги бўҳронни ҳарбий йўл билан ҳал этиш мақсадида ўз назарида бўлган лойиҳаларни амалда татбиқ этиш учун имкониятни муносиб деб билишлари сабабига айланган.  Албатта ғарбликлар, яъни Европа Иттифоқи ва Америка ҳам Украинанинг ғарбга мойиллик этувчи давлатини барчатомонлама муҳофазат этишлари билан уларнинг лойиҳалари ва сайъ-ҳаракатларини ҳимоят этишмоқда.   

Россиянинг етакчи мутахассиси Олга Уликернинг фикрига кўра, Россия ва Американинг Украинадаги мақсадлари бирбири билан мутобиқ ва туғри келмайди. Бу мулоҳазани эътиборга олган ҳолда, Лавров ҳам Украина энди ғарбликларнинг геополотик мақсадлари учун синовдан ўтказиш майдонига айланган деб огоҳлантириш берди. Маскванинг нуқтаи назарига кўра, Ғарбнинг мақсади унинг хориждаги яқин ҳавзасида, айниқса Россиянинг ғарбидаги қўшни мамлакатлар билан ушбу ўлканинг ҳузур ва нуфуз топиш мизонини камайтиришдан иборатдир.  Украина ҳам руслар ва ҳам ғарбликлар учун Ғарб ва Россия ўртасида мавжуд бўлган қарамақаршиликда якуний ғалабани қўлга киритиш учун тақдирни белгиловчи ва муҳим унсур ҳисобланади.  Энди Россия ва Ғарб Украина шарқида ўзининг навбатдаги омиллари орқали бирбирлари билан қарамақарши ҳолатда қарор олган. Маскванинг фикрига кўра, Украина бўҳронини ҳал этишнинг ягона йўли бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгаши ҳам талаб қилаётган Минск-2 шартномасига қараб жиддий амал қилиш ва уни амалда татбиқ этишда деб билади. Шунга қарамасдан украиналик сепаратистлар ушбу келишувни бекор қилишни исташмоқда. Лавровнинг айтишича, улар Украина шарқида жойлашган Донецк ва Луганск минтақаларини комилан қуршовга олишган ва яқинда Украина парламентида бир қонунни тасдиқлаш орқали Украина шарқида кенг ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун имконият яратишган. 18 январ куни Украина парламентида тасдиқланган қонун Россиянинг Украинага қарши ҳужумини маҳкум этади ва Украина шарқидаги иккита автаном республика Луганск ва Донецк назорати остида бўлган минтақаларни “вақтинчалик ишғол этилган ерлар” деб тавсиф этади.                                      

Бу қонунни тасдиқлаш Минск шартномасига эътибор қаратмаслик ва Украина шарқидаги бўҳронни сиёсий йўл билан ҳал этишни боши берк кўчага қарор беради ва ушбу минтақада урушнинг юзага келишини шиддат билан кучайтириши ҳам мумкин. Русларнинг нуқтаи назарига кўра, ғарбликлар ва Украинадаги Ғарбга мойиллик этадиган томонларнинг асосий мақсади Украинага бутунлай ҳукмрон бўлишдан иборатдир. Руслар Киевнинг ҳозирги давлатини қарам давлат деб талқин этиш зимнида, хориждан режалаштирилган давлат тунтаруви билан қудрат бошига келган давлат деб билишади. Россиялик сиёсий мутахассис Симён Ураловнинг айтишича, Украинада ҳоким бўлган мутахассисларнинг иқтисодий асосий идеялари хорижий кўмакларни қўлга киритиш ва кейин уни ўзлаштириш ва толон торож қилишдан иборатдир. Шу сабабдан руслар улар билан музокара қилишдан олдин Киевнинг ғарбий ҳомийлари билан келишувга келишни хоҳлайдилар.   

 

Ёрлиқ