Алексей Навальний яна қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i28935
Россиянинг турли минтақалари ва шаҳарларида кенг- қамровли куча намойишларни бошланганлиги билан Москва полицияси "Прогресс" партияси раҳбари ва Кремльнинг асосий мухолиф партияси раҳбарини қўлга олди.
(last modified 2018-08-22T17:53:52+00:00 )
Январ 28, 2018 19:13 Asia/Tashkent
  • Алексей Навальний
    Алексей Навальний

Россиянинг турли минтақалари ва шаҳарларида кенг- қамровли куча намойишларни бошланганлиги билан Москва полицияси "Прогресс" партияси раҳбари ва Кремльнинг асосий мухолиф партияси раҳбарини қўлга олди.

28 январь куни Россиянинг кўплаб шаҳарларида мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний томонидан эълон қилинган «сайловчилар забастовкаси» кампанияси доирасида норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда.

Бу акциялар Навальний 18 март куни ўтказиладиган Россия президентлиги сайловларига қўйилмаганига норозилик сифатида бошланган.

Илк акциялар Хабаровск, Южний-Сахалинск ва Магаданда бошланди.

Барнаулда ҳам мэрия рухсати билан акция ўтказилди ва унда 150 нафар атрофидаги киши қатнашди. «Интерфакс» хабарига кўра, акция иштирокчилари «Позор! 18.03.2018», «Выборы — это когда есть выбор», «Мы здесь власть» ва бошқа ёзувлар туширилган баннерлар бўлган. Бундан ташқари, улар «Забастовка!» дея ҳайқиришган.

Алексей Навальний ўтган йили ҳам 3 марта қўлгат олинганди.