феврал 06, 2018 19:03 Asia/Tashkent
  • Толибон ва афғон хавфсизлик кучлари
    Толибон ва афғон хавфсизлик кучлари

Минтақа манбаларига кўра, бугун эрта тонгда Афғонистоннинг Ғазни шаҳри атрофидаги Толибон ва бу мамлакат хавфсизлик кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берган.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ғазни вилоят ҳокимияти нотиғи  бу шаҳарнинг Қалъаи Қози минтақасида Толибон гуруҳи ва давлат ҳарбий кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар бошланиб ҳалигача давом этаётганини маълум қилган.

 Ғазни вилоят ҳокимияти наттоғи Ориф Нурийга кўра,   Нўғий, Қарабоғий ва Мангур туманларида Толибон гуруҳига берилган қаттиқ зарбалар ортидан бугун Ғазни шаҳри ғарбида ҳам тўқнашувлар бошланган.

Ғазни шаҳри Афғонистоннинг ўта нотинч вилоятларидан бўлиб, Тоибон гуруҳи бу шаҳар маркази ва атрофида янада фаолроқ бўлган.

 

Ёрлиқ