Лавров: АҚШ Сурия ерларини хавф остига қўймоқда
Америкаликлар бир томонлама хатарли ҳаракатларни амалга оришга уринишади ва шу йўл билан Фрот дарёсининг шарқий қирғоғидаги Сурия ерларида ҳамда Ироқ чегарасига яқин бўлган ерларда ярим мамлакат ташкил этилиши кўзга ташланмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, Америка Сурияда бир ёқлама ва хавфли ҳаракатларни амалга оширади ҳамда Суриянинг бутун ҳудудини нотинч қилади ва хавф остида қолдиради.
Рашатудей тармоғининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни Белгия ташқи ишлар вазири билан ўтказган қўшма ахборот конференциясидаги чиқишида шундай айтдики, америкаликлар бир томонлама хатарли ҳаракатларни амалга оришга уринишади ва шу йўл билан Фрот дарёсининг шарқий қирғоғидаги Сурия ерларида ҳамда Ироқ чегарасига яқин бўлган ерларда ярим мамлакат ташкил этилиши кўзга ташланмоқда.
Сергей Лавровнинг айтишича, Мокванинг нуқтаи назарига кўра, АҚШ Сурияда узоқ муддатли ёки доимий тарзда қолишни кўзламоқда.
Россия ташқи ишлар вазири БМТнинг Сурияда конституция жараёнининг шаффофлиги учун ишон ҳосил қилдиришига ва Суриядаги ташқи ўйинчиларни ўзининг биринчи ўриндаги устувор йўналишига ва кун тартибига қўйишига умид билдирди. Негаки, ташқи кучлар томонидан БМТнинг 2254-резолюциясига путур етказилиши мумкин.