НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари сони янада оширилади
Йенс Столтенберг ўз чиқишида шундай маълум қилдики, НАТО кучларининг Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини янада ошириш масаласи эҳтиёждан келиб чиқмоқда.
НАТО бош котиби ушбу ташкилотнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари контингентини янада кўпайтирилишини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ўз чиқишида шундай маълум қилдики, НАТО кучларининг Афғонистондаги ҳарбий кучлари сонини янада ошириш масаласи эҳтиёждан келиб чиқмоқда.
Унга кўра, НАТО ҳарбийларининг Афғонистондаги сонини кўпайтириш НАТОнинг ушбу мамлакатдаги хавфсизликни таъминлаш бўйича мажбуриятларига амал қилиш доирасида амалга ошади.
Охирги ҳафталарда Афғонистоннинг турли шаҳарларида жумладан Кобул шаҳрида қонли террорчилик ҳужумлари содир этилди ва ушбу ҳужумлар ортидан юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олишди. Шундан сўнг хорижлик ҳарбий кучлар кўламини янада кенгайтириш мавзуси муҳокама қилина бошланди.
Айни пайтда Афғонистонда 15 минг нафардан зиёд америкалик ҳарбийлар жойлашиб олган ва ушбу кучлар билан бирга НАТОнинг уч минг нафар ҳарбийлари ҳам жой олган.