Россия ва НАТО Украина бўҳрони борасида маслаҳатлашдилар
(last modified Sun, 18 Feb 2018 12:21:15 GMT )
феврал 18, 2018 17:21 Asia/Tashkent
  • Россия ва НАТО
    Россия ва НАТО

Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва НАТО бош котиби Енис Столтенберг Мюнхенда ўтказилаётган 54 -чи хавфсизлмик конфренеция доирасида учрашиб томонлар ўртасидаги ихтилофлар хусусан Украина бўҳрони масаласини муҳокама қилишди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Столтенберг ушбу учрашувдан кейин  мухбирлар билан суҳбатида  Москва ва НАТО ташкилоти  шунингдек Россия-НАТО кенгаши йиғилишини ўтказиш учун саъй- ҳаракат қилишмоқда, аммо  бу йиғилиш  санаси ҳалигача аниқланмаган деб эслатиб ўтди.

Енис Столтенберг  Лавров билан учрашувини манфаатли ва конструктив доирасида ўтказилганига тўхталиб,  томонлар икки томонлама бу учрашувда  Украина бўҳрони ҳамда Россия ва НАТО алоқаларини истиқболлари юзасидан фикр алмашилганини ҳам қайд этди.

НАТО сўнгги йиллар ичида  Ғарбга қарши Москва давлатининг таҳдидлари каби баҳоналар билан  Россияга яқин мамлакатлар ва ҳатто бу мамлакат чегараларигача ҳарбий ҳузурини кучайтирган.

Москва давлати ҳам бир неча маротаба Россия чегаралари яқинида НАТО  нуфузини кенгайиши ва бу ташкилот ҳарбий ҳузурининг ёмон оқибатлари тўғрисида огоҳлантирган.