феврал 19, 2018 17:59 Asia/Tashkent
  • Доғистондаги террорчилик ҳужумининг масъулиятини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди
    Доғистондаги террорчилик ҳужумининг масъулиятини ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Кизлярдаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Доғистоннинг Кизляр шаҳридаги ибодатхонага ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Скай Ньюз телеканали террорчилар назорати остида бўлган ОАВларга таяниб маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Доғистонннинг Кизляр шаҳрида қишни кузатиш байрами – масленица нишонланиши вақтида номаълум кимса одамларни ўққа тутди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган, яна 4 киши яраланган. Бу ҳақда республика ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба маълум қилди.    

«Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт инсон вафот этган, яна тўрт нафари жабрланган». Лекин Доғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланганлар беш нафар бўлгани ҳақида хабар тарқатган. Уларни Кизляр шаҳридаги марказий шифохонага келтиришган. Вафот этган тўрт нафар қурбонларнинг барчаси аёллардир. Кейинроқ, ярадор бўлганлардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Куч ишлатар тизим ходимлари ҳужум қилган шахсни йўқ қилишган. У 1995 йилда туғилган маҳаллий фуқаролардан бири бўлиб чиқди. Манбанинг сўзларига кўра, қурбонларнинг барчаси ҳужум уюштирилган вақтда черковдан қайтишаётган бўлишган. Қотил аввал ҳеч қачон полициянинг нигоҳига тушмаган ва радикал оқимларга алоқадор бўлмаганлиги ҳам маълум.

«Соат 16:30 ларда номаълум эркак ов милтиғидан фуқароларга қарата ўт очган», — деган РИА Новостига минтақавий ИИВ вакили. Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар орасида икки нафар полиция ходими ҳам бор.

 

Ёрлиқ