АҚШ 2018 йил май ойида Қудс шаҳрида ўз элчихонасини очмоқчи
(last modified Sat, 24 Feb 2018 12:30:35 GMT )
феврал 24, 2018 17:30 Asia/Tashkent
  • АҚШ 2018 йил май ойида Қудс шаҳрида ўз элчихонасини очмоқчи
    АҚШ 2018 йил май ойида Қудс шаҳрида ўз элчихонасини очмоқчи

Америка ташқи ишлар вазирлиги халқаро ва минтақавий қаршиликларга қарамай ўзининг Тел-Авивдаги элчихонасини 2018 йилнинг 14-май кунида Қудс шаҳрига кўчиришини эълон қилди. 

АҚШ ҳукумати 2018 йил май ойида Қудс шаҳрида ўз элчихонасини очмоқчи. Америка ташқи ишлар вазирлиги халқаро ва минтақавий қаршиликларга қарамай ўзининг Тел-Авивдаги элчихонасини 2018 йилнинг 14-май кунида Қудс шаҳрига кўчиришини эълон қилди. Бу ҳақда Ирна агентлиги маълум қилди.

Ушбу хабарни АҚШ давлат департаменти матбуот котиби тасдиқланган. Элчихона очилиши Сионистик режимнинг ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишланишини маълум қилган. Ушбу сана АҚШ ҳукумати режалари ўзгариб, Тель-Авивдаги элчихонасини кўчириш жараёнини тезлаштириш истагидан дарак беради.

Январ охирида АҚШ вице-президенти Сионистик режимнинг кнессетидаги нутқида АҚШ ўз элчихонасини Қудс шаҳрига 2019 йил охиригача кўчиришини маълум қилган эди. 

Элчихона ҳозирда консуллик бўлими ишлаётган бинога, 2019 йил охиригача эса алоҳида бинога кўчиб ўтади. Давлат департаментида маълум қилинишича, ҳозирда янги элчихона учун жой излаш ишлари олиб борилмоқда.

Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп 2017 йилнинг 6-декабр кунида жаҳон ҳамжамиятининг қаршилигига қарамай Вашингтон Қудсни Сионистик режимнинг пойтахти дея расмий тан олади деб эълон қилган эди.