АҚШ қўмондони Афғонистон урушини кўп йилларга чўзилишини айтди
Афғонистндаги НАТО ва АҚШнинг махсус ҳарбий кучлари қўмондони Афғонистон жангларини йиллар давом этиши ҳақида маълум қилган.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистондаги НАТО ва АҚШнинг масхус ҳарбий кучлари қўмондони генерал Жеймс Линдер Афғонистон жангларини илгаригидек жуда қийин эканлиги ҳамда узоқ йиллар давом этиши ҳақида гапирди.
АҚШлик бу генерал АҚШ ўз манфаатларини таъминлаш мақсадида Афғонистонда ҳарбий нуфузини кучайтирганига тўхталиб шунингдек, АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистон ҳудудларида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга саъй ҳаракат қилишади деб иддао қилди.
АҚШлик бу қўмондон шундай бир ҳолда иддао қилмоқдаки, Афғонистоннинг турли минтақаларида қарйиб ҳар бир ҳафта ичида портлашлар ва қонли тўқнашувлар юз бериб туради.
Эндиликда АҚШнинг 15 мингдан ортиқ ҳарбийлари Афғонистон ҳудудларида жойлаштирилган. Бу ҳарбий кучлар ёнида НАТОнинг 3 минг нафар ҳарбийлари ҳам бор.