Путин Россияда терроризмни заифлашганидан қониқиш ҳосил қилган
Россия президенти бу мамлакатда террорчилик амалиётларни кўринарли даражада камайганлигидан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилди.
ИтарТАСС ахборот агентлигига кўра, кеча Россия федерацияси президенти Владимир Путин бу мамлакатнинг ФСБ- Федерал хавфсизлик ташкилоти аъзоларини қабул қилганида ўтган 6 йил ичида Россияда террорчилик ҳужумлар анча камайган деб айтди.
Путин ФСБ ташкилотини Россияда террорчилик гуруҳлар ҳужумларини олдини олишдаги мувафаққиятларини олқишлади.
Россия президенти ўз сўзларида 2012 чи йилдаги 316 террорчилик амалиётлар 2014 чи йилга келиб 84 мартага ва ўтган йилда бу рақам 25 мартага ҳам камайди деб айтди. У ўз сўзларида ўтган йили Россияда 68 та терактларнинг олдини олингани ҳақида хабар қилди.