АҚШ давлати Толибон ҳаракати фаолиятларини кучайганлигини тан олмоқда
(last modified Wed, 24 Aug 2016 06:50:13 GMT )
август 24, 2016 11:50 Asia/Tashkent

АҚШ армияси етакчи қўмондонларидан бири Афғонистонда Толибонлар гуруҳининг тактик ғалабаларини тан олди.

АҚШ армияси махсус амалиётлари қўмондони генерал Клоланд, Шафақ амалиётлари номли Афғонистон қуролли кучлари  яъни мудофаа ва хавфсизлик органларининг йиллик амалиётларига ишора қилар экан, бу мамлакат хавфсизлик кучлари олдида кўп муаммолар борлигини таъкидлади. У ўз сўзларида, умуман олганда Толибонлар гуруҳи Афғонистонда тактик ғалабаларга эришган ва бу вазият илгаригидек давом этмоқда деб айтди. Клоланд шунингдек,  Толибонлар гуруҳининг куч- қудратини кўрмаганга олишни имкони йўқ чунки бу гуруҳ олдингидек  Афғонистон халқи ва давлати учун жиддий таҳдид ҳисобланади. Бироқ Толибон гуруҳи  кўп имконият ва қудратга эга бўлиши билан албатта мағлубиятга учрайди деб изоҳлади.

АҚШлик ушбу қўмондони шундай бир ҳолда Афғонистонда Толибонлар гуруҳини куч қудратини таъкидламоқдаки, Вашингтон давлати 2001 чи йилда  Толибон ва Алқоида гуруҳлари аъзоларини йўқ қилиш баҳонаси билан Афғонистонга ҳужум қилиб, бу мамлакатни ишғол этди. АҚШ ва НАТО 2014 чи йилгача Афғонистонда 130 мингга яқин ҳарбийларини жойлаштиришганди. Аммо амалда бу ҳарбий кучлар  Толибон ва Алқоида гуруҳларини йўқ қилиш баҳонаси билан нафақат Афғонистон хавфсизлигини таҳдид этувчи омилларини нобуд этишмади балки бугунги кунда  Афғонистон халқи  Толибонлар ва ИШИД террорчилик гуруҳининг қонли ҳужумлари ва жиноятларини кўпайиб боришига шоҳид бўлишмоқда.

Сиёсий кузатувчилар ва экспертларнинг қарашларича, Афғонистондаги АҚШнинг умумий сиёсатлари  Афғонистон мамлакатини минтақада ўзининг ҳарбий базасига айлантириш ҳамда шу восита билан бўҳронларни бошқаришдан ўзга нарса эмас.

Бу эса АҚШ давлатини экстремистик ва террорчилик гуруҳлардан  минтақа ва дунёнинг турли бурчакларида сиёсий, иқтисодий программалари ва мақсадларини амалга ошириш учун абзал сифатида фойдаланаётганлиги маъносидадир.

Бинобарин АҚШ давлатининг мақсади Афғонистонда экстремистик ва террорчилик гуруҳларни йўқ қилишга қаратилгани йўқ.

 Толибон гуруҳини Афғонистоннинг турли минтақаларида ўз ҳужумларини кучайтириб, бу мамлактанинг турли минтақларини ишғол этиш пайида бўлишганлиги  ҳам  АҚШ давлатини Афғонистон вазиятини жуда мураккаб қилиб кўрсатиш орқали,  ўз ҳарбий кучларини бу мамлакатга қайтариши ва  турли минатқаларида жойлаштиришига имконият яратиб бермоқда.

Икки йил олдин АҚШ ва Афғонистон давлати ўртасида имзоланган шартнома асосида, Вашингтон давлати нотинчликларга қарши кураш олиб бориш ва  мухолифатчилар қаршисида Афғонистон давлатини ҳимоя қилиш ваъдасини берган.

 Аммо амлада эса АҚШ давлати нафақат бу шартномага амала қилмаган балки,  бу орада Толиболар гуруҳининг ҳужумлари янада кучайиб борган.

Шу сабабдан сиёсий таҳлилчилар   умуман олганда  Толибон гуруҳи фаолиятини кучайиб боргани ва бу гуруҳ томонидан ўз навъида  Афғонистон армияси ва хавфсизлик кучлари қудратини тан олинмаётгани борасидаги АҚШ генералларининг ақидаларини Афғонистон армияси қудратини  кучсиз қилиб кўрсатиш деб хулоса қилишмоқда. Бошқа таъбир билан айтганда, АҚШ армияси қўмондонлари Толибон гуруҳининг муваффақиятларидан сўз очиб ўз навъида  Афғонистон ҳарбий кучларини бу мамлакат хавфсизлигини  таъминлашда куччиз эканлигини иддао қилишмоқда.Бу эса шу ҳолдадирки, АҚШ ва НАТО ўтган 15 йил давомида, Афғонистонни ишғол этишлари билан бу мамлакат ҳарбий кучларини кучайтириш учун ҳеч қандай жиддий ёрдамлар етказишгани йўқ. Бугунги кунда илгаригидек терроризм ва экстремизмга юзмаюз бўлган Афғонистон мамлакати, кучли ҳарбий авиация ва ҳаво кучларига эга эмас.  Ҳаққатан ҳам АҚШ давлати Афғонистон қуролли кучларини кучсиз ҳолда қолишидан фойдаланиб, бу мамлакатни ўзига қарам қилишни назарга тутган.