Тиллерсон Москва давлатини Сергей Скрипални заҳарлантиришда айблади
(last modified Tue, 13 Mar 2018 13:09:56 GMT )
март 13, 2018 18:09 Asia/Tashkent
  • Тиллерсон
    Тиллерсон

АҚШ ТИВ раҳбари Британияда Россиянинг собиқ разветкачисини заҳарлагнтиришда Москва давлати айбдор деб эълон қилди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича,  кеча Рекс Тиллерсон  Вашингтон давлати кўп эҳтимоллар билан  Британияда Россиянинг собиқ разветкачичи Сергей Скрипални заҳалантинришда Москванинг қўли бор деган ақидага эга деб таъкидлади.

Рекс Тиллерсон ўз сўзларида  Россияни ушбу собиқ разветкачисига қарши жиноят содир этган  ва бу жиноятни сожир этилишига  фармон берган кимсалар жазога тортилиши керак деб қўшимча қилди.

5 март куни Россия Разведка бош бошқармасининг Буюк Британияда заҳарланган собиқ полковниги, Россиядаги британиялик собиқ айғоқчи 66 ёшли Сергей Скрипаль ва унинг қизи, 33 ёшли Юлий Англия жанубидаги Солсбери шаҳарчасида беҳуш ҳолатда топилганди.

Британия бош вазири Тереза Мэй парламент аъзолари қаршисидаги чиқиши вақтида Россия Разведка бош бошқармасининг Британияда заҳарланган собиқ полковник, Россиядаги британиялик собиқ айғоқчи Сергей Скрипалга уюштирилган суиқасд ортида катта эҳтимол билан Россия ҳукумати тургани ҳақида айтди. Маълум қилинишича, Скрипал ва қизи Юлия Россияда ишлаб чиқарилган, асаб толаларини фалаж ҳолатга келтирувчи «Новичок» номли модда билан заҳарланган.

Мажлисда разведкачининг заҳарланиши билан боғлиқ ўтказилаётган суриштирув ишларининг сўнгги маълумотлари эълон қилинди.