Тиллерсон ишдан бўшатилди
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Давлат котиби Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатади. Унинг ўрнини МРБ директори Майк Помпео эгаллайди.
АҚШ раҳбари Тиллерсонга миннатдорлик билдирган ва Помпео ўзининг янги лавозимида "фантастик ишларни амалга оширишига" ишонч билдирган.
Америка Марказий Разведка Бошқармаси раҳбари этиб Жина Хаспел тайинланиши айтилмоқда. Аёл бунга қадар Помпео ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Тиллерсон АҚШ Давлат департаментига ўтган йилнинг февралидан раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Америка ОАВлари Трамп давлат котибининг ишидан ҳафсаласи пир бўлганлиги ҳақида кўплаб маротаба хабар беришган. Шунингдек, Тиллерсоннинг бу ишни тарк этишга тайёрлиги ҳақида ҳам ўз вақтида хабарлар тарқалган эди.