Францияда Николя Саркози қўлга олинди.
(last modified Tue, 20 Mar 2018 12:36:33 GMT )
март 20, 2018 17:36 Asia/Tashkent
  • Францияда Николя Саркози қўлга олинди.
    Францияда Николя Саркози қўлга олинди.

Бу унинг 2007 йилдаги сайлов кампаниясини молиялаштириш бўйича қўзғатилган иш доирасида рўй берди, деб хабар қилмоқда Ломонд рўзномаси. 

Францияда мамлакат собиқ президенти Николя Саркози қўлга олинди. Бу унинг 2007 йилдаги сайлов кампаниясини молиялаштириш бўйича қўзғатилган иш доирасида рўй берди, деб хабар қилмоқда Ломонд рўзномаси. 

Қайд этилишича, собиқ президент Нантердаги суд полицияси биносида ҳибсга олинган.

Саркози Ливиядан маблағларнинг эҳтимолий ноқонуний фойдаланилиши бўйича сўроқ қилинмоқда. Пуллар президентлик кампаниясини молиялаштириш учун ишлатилган бўлиши керак эди.

Ушбу хабарга биноан, 2007 йилда Франция президенти сайловида 50 миллион евро миқдоридаги маблағ Николя Саркозига сайлов кампанияси даврида берилган.