Кобулдаги университетда Наврўз байрамида портлашда 26 киши ҳалок бўлди
март 21, 2018 17:23 Asia/Tashkent
Кобул шаҳридаги Сахий зиёратгоҳи яқинида Наврўз байрамига бағишланган маросим вақтида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Сахий зиёратгоҳи яқинида Наврўз байрамига бағишланган маросим вақтида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун чоршанба куни содир этилган портлашда худкуш ўзидаги портловчи қурилмани аҳоли гавжум бўлган жамият ичида портлатиб юборган.
Воқеа жойида полициячилар ва тиббиёт ходимлари иш олиб боришмоқда. Ҳудуд ўраб олинган.
Ушбу портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.